Кўнгиллилар учун анкета
Фидойи шифокорлар ва тиббиёт ходимлари диққатига!

Ҳозир барчага бирдек мураккаб пайт. Айниқса "жанг майдонининг" олд қаторида қалқон бўлиб турган шифокорларимизга осон эмас. Лекин қувонарлиси ҳар қанча қийинчилик бўлмасин, ҳам руҳий, ҳам жисмоний чарчоқларга қарамасдан, матонат ва сабр кўрсатаётган шифокорлар сони биз кутгандан ҳам анча кўп экан.

Ана шундай  фидойи шифокорлар ва тиббиёт ходимларида юртимиздаги беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун яна бир имкон туғилди.

📣 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси»га қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этмоқда:

Шифокорлар:

👉 Анестезиолог-реаниматолог;
👉 Инфекционист;
👉 Эпидемиолог;
👉 Врач-лаборант;
👉 Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар.

Ҳамширалар:

👉 Реанимация ҳамшираси;
👉 Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;
👉 Кичик тиббиёт ходимлари.

❗️Албатта бу ишлар текинга эмас, яхши иш ҳақи ҳам тўланади. 14 кунлик иш фаолияти учун қуйидаги миқдордаги иш ҳақи жойида берилади:

• Шифокорлар – 25 млн сўм;
• Ҳамширалар – 15 млн сўм;
• Кичик тиббиёт ходимлари – 10 млн сўм.

🏢 Кўнгилли тиббиёт ходими бўлиш учун айнан Тошкентда яшаш шарт эмас, мамлакатимизнинг исталган ҳудудидан ишга олинаверади. Ҳудудлардан келганлар бепул ётоқ жойи билан таъминланади.

✅ Тиббиёт ходимлари ётоқ-жой, 3 маҳал бепул овқат ва тўлиқ шахсий ҳимоя воситалари билан ҳам таъминланадилар.

Мурожаат учун телефон: 1️⃣1️⃣0️⃣9️⃣
Call-center иш вақти: 09:00 дан 21:00 гача
Sign in to Google to save your progress. Learn more
Next
Clear form
Never submit passwords through Google Forms.
This content is neither created nor endorsed by Google. Report Abuse - Terms of Service - Privacy Policy